Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

б)    (الرؤوس ) сўзига атфлиги эътибори билан мажрур. Бу ҳолда унинг ҳукми ҳам яъни, оёқнинг ҳукми ҳам ювиш эмас масҳ тортиш бўлиб қолади.
Ҳар икки қироат ҳам мутавотир. Ҳар иккисидаги маъно бир.
Биринчи қироат муҳкам яъни, фақат бир маънони – ювишни англатади. Иккинчиси эса муташобиҳ, яъни, масҳ тортиш ва ювишни англатади.
Муҳкам муташобиҳ устидан ҳукмрон. Шунга кўра, ҳукм оёқларни тўпиққа қадар ювиш бўлади.


Шундай қилиб, битта масалада иккита ҳужжат келиб қолса ва уларнинг бири муҳкам бўлиб, иккинчиси муташобиҳ бўлса, муташобиҳ муҳкамга ҳамл қилинади (муташобиҳ эмас, муҳкам олинади). Чунки муҳкам Китобнинг онаси яъни, асли, манбаидир. Шунинг учун у муташобиҳ устидан ҳукмрон.
Шунинг учун мен битта оят борасида бири муҳкам, бири муташобиҳ бўлган икки хил қироат келиб қолса ёки бир мавзуда бири муҳкам, иккинчиси муташобиҳ бўлган икки хил оят келиб қолса, уларни тушунишда мана шу йўлдан бордим.


Тўртинчидан: Битта сурадаги кейинги оятнинг олдинги оят билан муносабати:
Аллоҳ Таоло оятлар мажмуини сура, деб номлаган.


سُورَةٌ أَنزَلْنَاهَا
– „Биз нозил қилган бир сурадир“.                                     [24:1]


فَأْتُواْ بِسُورَةٍ
– „биргина сура келтиринглар“.                                        [2:23]
Ҳар бир сурадаги оятларни тартиблаш Аллоҳ Таоло тарафидан Пайғамбар с.а.в.га келган ваҳи билан амалга ошган. Оят нозил бўларди. Пайғамбар с.а.в. мусулмонларга ва котибларга,


«ضَعُوا هَذِهِ الآيَةَ فِى مَكَانِهِ»
«бу оятни фалон жойга қўйинглар»,26 деб тайинлардилар. Хуллас, оятларни сураларга тартиблаб қўйиш тавқифийдир. (Оят ва ҳадисга қараб бўладиган ишдир).
Мана шу нарса битта сурадаги кейинги оят билан олдинги оят ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини кўрсатади.


Шунга кўра, кейинги оят билан олдинги оят ўртасидаги боғлиқлик нимадан иборатлигини очиб беришга қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Аллоҳнинг изни ила қандайдир муваффақиятларга эришган бўлсам, ажаб эмас. Бу Аллоҳнинг фазлидир.

 

(26) Термизий: 3011. У киши бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ, деган. Аҳмад: 376, 468.

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204